Иқтисодиёт | 20:07 / 13.07.2021
10342
2 дақиқада ўқилади

2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсди

Статқўмга кўра, 2021 йил январь-июнь ойларида жами 54 693та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган.

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий фаолият турлари, соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳада янги ташкил этилган корхоналар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра:

- 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 899 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди;

- Ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 844 тани ташкил этмоқда;

- Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (ушбу соҳада) янги ташкил этилган корхоналар 9,2 фоизга ўсган;

- Соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳада энг кўп корхоналар Тошкент шаҳри (75 та), Фарғона вилояти (103 та), Самарқанд вилоятида (87 та) ташкил этилган.

- Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган корхоналар жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп савдо соҳасида ташкил этилган - 18 726 та;

- Бундан ташқари, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 7 814 та, қурилишда – 3 614 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 3 345 та, ахборот ва алоқада – 1 319 та, ташиш ва сақлашда – 1 319 та, бошқа соҳаларда – 6 537 та янги корхоналар ташкил этилган;

- 2021 йил январь-июнь ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 54 693 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўпроқ дегани;

- Ҳудудлар кесимида энг кўп ташкил этилган янги корхоналар Тошкент шаҳри ( 9 139 та), Қашқадарё  (6 637 та) ва Самарқанд вилояти (5 260 та)га тўғри келади.

Мавзуга оид