Ўзбекистон | 13:58 / 16.07.2021
2533
2 дақиқада ўқилади

Жалақудуқ туманидаги автоҳалокатда бир фуқаро вафот этди

Жалақудуқда содир бўлган автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган пиёда шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этишича, жорий йил 6 июль куни соат 00:35 ларда Жалақудуқ туманида яшовчи Б.Х. ўзининг “Спарк” русумли машинасини "Туялас" МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Чортоқ туманида яшайдиган С. С.ни уриб юборган. 

Оқибатда С. С. бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Аммо у касалхонада  кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги  тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда ЙПХ ходимини «Spark» капотида судраган ҳайдовчи ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид