Ўзбекистон | 16:40 / 19.07.2021
4187
2 дақиқада ўқилади

Хива туманида «Ақлвой» бекатлари ташкил этилиб, мобил боғчалар ишга туширилди

Хоразм вилояти, Хива туманининг чекка ҳудудлари бўлмиш «Дошёқ» ва «Серчали» маҳаллаларида мобил боғчалар ишга туширилди.

33-сон ҳамда 22-сон умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида махсус бекатлар қурилди ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан етказиб берилган «Ақлвой» автобуси – бепул мобил боғчалар фаолият кўрсата бошлади.

Ушбу мобил боғчалар чекка ва узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларга мактабгача таълим хизматини кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, қуёш энергиясидан қувватланадиган кондиционер билан жиҳозланган, ҳожатхона ва бошқа қулайликларга эга. Мобил боғчаларнинг ҳар бири 48 нафар болага хизмат кўрсата олади.

Шунингдек, туманда 3 та оилавий ва 1 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Жумладан, Чинобод маҳалласида 120 ўринли «Кичкинтой бинафша», «Шайх Нажмиддин Кубро» маҳалласида 3 та оилавий боғча очилди. 

Хива туманида 3-7 ёшли болалар сони 13 мингдан ортиқ бўлиб, янги боғчалар очилиши эвазига уларнинг мактабгача таълим билан қамров кўрсаткичи 53 фоизга етди.

Мавзуга оид