Хитойда оилаларга уч нафаргача фарзандли бўлишга рухсат берилди
Хитойда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони жадал суръатларда камайиб бормоқда, кекса ёшлилар улуши эса ўсиб бормоқда.
Хитой ҳукумати демографик сиёсатни яхшилаш доирасида оилаларга уч нафаргача фарзандли бўлишга рухсат берди, деб ёзади China Daily.
Маълумот берилишича, 26 июн куни Хитой компартияси марказий қўмитаси ва ХХР давлат кенгаши ана шундай қарор қабул қилган.
Аввалроқ The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таяниб, Хитой ҳукумати туғилиш билан боғлиқ чекловларни енгиллаштириш, 2025 йилга бориб эса бутунлай бекор қилиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Қайд этилишича, бу чоралар мамлакат иқтисодиёти ўсишини тезлаштиришга ва айниқса, шимоли-шарқий провинцияларда аҳоли сонини оширишга ёрдам беради.
Хитойда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони жадал суръатларда камайиб бормоқда, кекса ёшлилар улуши эса ўсиб бормоқда.
Хитойда 1979 йилда "бир оила – бир бола" қоидаси қабул қилинганди. 2015 йилда эса оилаларга икки фарзандли бўлишга рухсат берилди.