Сурхондарёда ҳайдовчининг пулини ўғирлаган йўловчига жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳайдовчининг пулини ўғирлаган йўловчига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 июль куни Олтинсой тумани Олмазор маҳалласида яшовчи, А.Шерзод вилоят ИИБга 102 орқали мурожаат қилган. У ўз мурожаатида, ўзига тегишли бўлган «Нексия-1» машинасида Тошкентдан Деновга қайтиб келаётганида йўлда, машина бардачогида турган, 3,5 миллион сўм пулларини ўғирлатиб қўйганини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни ўша куни А.Шерзоднинг машинасида йўловчи сифатида келган, Денов тумани Боғиэрам маҳалласида яшовчи, Ю.Оғабек содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Қайд этилишича, жорий йил 16 июль куни Ю.Оғабекка нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:07
Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди
11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди
17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
11:51 / 06.01.2025