БМТда Мьянма коронавируснинг “супертарқатувчиси”га айланиши мумкинлиги айтилди
Мьянмадаги вазият бутун минтақа бўйлаб коронавируснинг назоратсиз тарқалишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашрига БМТнинг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюс маълум қилди.
“Мьянма коронавируснинг “дельта” штамми ва ўта хавфли, ўта юқумли бошқа шакллари билан бирга унинг супертарқатувчисига айланмоқда. Бу жуда, жуда хавфли”, деб таъкидлаб ўтган Эндрюс.
“Коронавирус миллат, чегара, мафкура, сиёсий партияларни тан олмайди. У таҳқирлаш нима эканини тушунмайдиган қотилдир”, деб давом эттирган БМТ вакили.
Эндрюснинг айтишича, Мьянмада коронавирусга чалинганлар ва ундан ўлганларнинг аниқ сони номаълум. У шу билан бирга мамлакат сайёрамиз аҳолисининг деярли учдан бир қисми яшайдиган давлатлар билан чегарадош эканини эслатиб ўтган.
Эндрюс шу муносабат билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг Мьянмада ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига амал қилишга чақирган. У халқаро ҳамжамият, жумладан Мьянма билан чегарадош давлатлар коронавирус назоратсиз тарқалишининг олдини олиш учун тезкорлик билан чоралар кўриши кераклигини айтган.
Мьянмада 1 февралда ҳарбий тўнтарув амалга оширилганди. Ҳарбийлар амалдаги раҳбарларни ҳокимиятдан четлатиб, мамлакат бошқарувини ўз қўлларига олган.
The Guardian’нинг хабар беришича, ҳозирда мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш дастури оқсамоқда, тест ўтказишлар муваффақиятсиз кечмоқда, соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари юкланган. Шунингдек, мамлакатга кислород, тиббий қурилмалар, дори-дармон етказишда жиддий узилишлар кузатилмоқда.
Мавзуга оид
19:00
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024