Спорт | 11:30 / 04.08.2021
53578
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов финалга чиқди

Бокс бўйича энг оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди. 

Жалолов яримфинал баҳсида британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга чиқди.

Биринчи ва иккинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилган боксчи учинчи раундда ҳам тўлиқ устунлик қилаётганди, аммо рақибнинг жароҳати сабаб беллашув якунига етмади. Ўша вақтгача ҳисобланган очколар сони бўйича Жалолов яққол устунлик қилди ва Олимпиада финалига йўл олди.

Унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби яримфиналда қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни енгган америкалик Ричард Торрес бўлади.

Финал баҳси 8 август куни Тошкент вақти билан соат 11:15да бошланади.

Маълумот учун, оғир вазн тоифасида рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси ҳисобланган Жалолов 1/8 финалда озарбойжонлик Муҳаммад Абдуллаев, 1/8 финалда ҳиндистонлик Сатиш Кумарни мағлуб этганди.

Мавзуга оид