Иқтисодиёт | 09:49 / 17.08.2021
18045
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон евробондлари Афғонистон туфайли арзонлашди - Financial Times 

Инвесторларни хавотирга солаётган бир қанча жиҳатлар бор. Улардан бири - қочқинлар инқирози.

Ўзбекистон ва Покистоннинг халқаро облигациялари инвесторлар Афғонистон инқирози оқибатларига тайёргарлик кўраётган пайтда босим остида қолди, деб ёзади Spot нашри Financial Times’га таянган ҳолда.

Покистоннинг доллардаги облигациялари нархи тахминан 1 фоизга тушди. Ўзбекистоннинг 2030 йилда тўланадиган долларлик облигациялари эса қарийб чорак фоизга камайди. 

«Ташвишга солаётган бир нечта жиҳатлар бор. Улардан бири - қочқинлар инқирози», дея аниқлик киритди LGIM’нинг ривожланаётган давлатлар қарз мажбуриятлари бўлими раҳбари Удай Патнаик. 

Унинг сўзларига кўра, яқинда фонд Ўзбекистон ва Тожикистон томонидан чиқарилган облигацияларнинг ўзи эгалик қилувчи захираларини қисқартирди.

FT’нинг тушунтиришича, бозорда асосий эътибор Афғонистоннинг қўшниларига қаратилган, сабаби мамлакатнинг ўзи халқаро бозорда қарз мажбуриятларига эга эмас, ҳокимиятдан четлатилган ҳукумат эса маблағларининг катта қисмини Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби донорлардан олган. 

Мавзуга оид