Ўзбекистон | 16:11 / 23.08.2021
3258
1 дақиқада ўқилади

Бухорода кўп миқдорда гиёҳванд модда сақлаб келган фуқаро қўлга олинди

Ғиждувон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яшаш хонадонининг томорқасида каннабис гиёҳванд ўсимлигини эккан фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган фуқаро Т.У. 7 туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини экиб, парваришлаб келган. Шунингдек, у хонадони ётоқхонаси ҳамда омборхонасида экспертиза хулосасига кўра, 373,15 грамм бўлган кўп миқдордаги марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётгани ҳам маълум бўлган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухорода 85 ёшли отахон 520 туп кўкнор ўстираётгани аниқланганди.

Мавзуга оид