Тошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали ташкил этилди
Президент қарори билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” (БДКИ) федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.
Қуйидагилар филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:
- драматургия;
- продюсерлик (турлари бўйича).
Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.
Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.
Мавзуга оид
23:44 / 13.01.2025
Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
18:22 / 13.01.2025
Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025