Жаҳон | 15:17 / 01.09.2021
6342
1 дақиқада ўқилади

Дельта штамми дунёнинг 170 мамлакатида қайд этилди

Альфа штамми 193, бета штамми 141 ва гамма штамми 91 мамлакатда аниқланган.

Фото: Юрий Ходзицкий

Коронавируснинг дельта штамми дунёнинг 170 мамлакатида қайд этилди, деб хабар берди ЖССТ матбуот хизмати.

Мазкур штамм биринчи марта Ҳиндистонда аниқланганди.

Қайд этилишича, альфа штамми 193, бета штамми 141 ва гамма штамми 91 мамлакатда аниқланган.

Ўтган бир ҳафта давомида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 4 млн 395 мингта ҳолат қайд этилди.

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 218,6 миллиондан ошган, 4,5 миллиондан зиёд бемор вафот этган.

Мавзуга оид