Жамият | 10:41 / 27.09.2021
2421
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди

Сурхондарё вилояти Узун туманида қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига уй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 30 ноябрдаги суд буйруғига асосан Ў.Х.дан ундирувчи Н.Ж.га уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий МИБ Узун туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.

МИБ Узун туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари қарздор Ў.Х. алимент пулларини тўлиқ тўлаб келган.

Қайд этилишича, Ў.Х. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, қиймати салкам 200 миллион сўмга тенг бўлган уйни фарзандлари учун хатлаб берган.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг Н.Ж.нинг аризасига асосан МИБ Узун тумани бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилинган.

Мавзуга оид