«Олий маълумотлининг қўлида ҳам ҳунари бўлиши керак» — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашувида мактабларда касб-ҳунарга ўқитиш тизими ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Мактабларда ҳам ҳунар ўргатишга катта эътибор қаратишимиз керак. Ҳатто олий маълумотли инсоннинг қўлида ҳам албатта ҳунари бўлиши лозим. Ёшларда бой бўлишнинг ягона йўли олий маълумот олиш деган тушунча бор. Бу нотўғри қарашдир», – деди Алишер Қодиров.
У шунингдек, жамиятда ва оилада аёлларга муносиб шароит яратиш ҳақида гапирар экан, президентликка келса, бунга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
«Аёлларнинг аввало она эканини эсдан чиқармаслигимиз лозим. Уларга оилада ҳам, жамиятда ҳам муносиб шароит яратиб беришимиз керак. Бу билан оғриқли жиҳат – оилаларнинг ажралиб кетиши олдини ҳам олган бўламиз. ХДПдан кўрсатилган номзод гендер тенглиги орқали аёлларни ҳурмат қилишга чақиряпти. Лекин биз азалдан оналар, қизларимиз, аёлларимизнинг ҳурматини жойига қўйиб келган халқмиз. Бу биз учун аллақачон миллий қадриятимизга айланиб бўлган», – деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
17:01 / 15.12.2024
Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
16:23 / 29.08.2024