Жаҳон | 11:41 / 04.10.2021
9794
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла миллий валютасидан 6та нол олиб ташланди

Венесуэла миллий валютаси — боливар қадрсизланиб кетгани сабабли деноминация қилинди. Эндиликда мамлакатдаги энг катта купюра 100 боливар қийматида бўлади ва 25 доллардан сал камроқ туради.

Янги купюраларда аввалгисига қараганда 6та нол камроқ бўлиб, у ҳисоб-китобларни енгиллаштириш мақсадида чиқарилган.

Бунгача энг катта қийматдаги купюра 1 миллион боливар бўлган. У 25 АҚШ центидан камроқ турган. Эндиликда энг катта банкнота 100 боливар қийматга эга ва у 25 доллардан сал камроқ туради.

Венесуэла марказий банки боливар деноминация қилинишини сентябрда эълон қилган. Бунгача мамлакатда 2 литрли газли ичимлик 8 млн боливарни ташкил қилган бир ҳолатда, фуқароларга кунига 20 млн боливардан кўпроқ сумма ечишга рухсат берилмаган. 

Венесуэла ҳукумати учинчи марта миллий валютани деноминация қилмоқда. Бунгача боливардан 2008 йилда 3та нол ва 2018 йилда эса 5та нол олиб ташланган эди.

Мавзуга оид