Техасдаги мактабда отишма: жароҳатланганлар бор
Хабар қилинишича, уч киши жароҳатланган.
АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида жойлашган ўрта мактаблардан бирида номаълум шахс отишма содир этди. Бу ҳақда NBC DFW телеканали полицияга таяниб хабар берди.
«Арлингтон полицияси ўрта мактабдаги отишма юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Мактаб ҳозирда ёпилган. Ўқувчилар ва ўқитувчилар синфларга қамалиб олган», — дейилади полиция хабарида.
Телеканал ўз манбасига таяниб хабар беришича, кўпчилик жароҳатланган.
FoxNews телеканали ўз навбатида уч киши яраланганини хабар қилди.
Мактабга бир нечта полиция машинаси етиб келган.
Сентябр охирларида Россиядаги Перм университети (ПГНИУ) биноларидан бирида номаълум шахс ўт очиб, отишма уюштирганди.
Мавзуга оид
17:50 / 19.12.2024
Абхазия парламенти олдида отишма юз берди. Бир депутат ҳалок бўлди
16:47 / 17.12.2024
АҚШ мактабидаги отишмада ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлди
10:32 / 17.12.2024
Висконсиндаги мактабда юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди
23:52 / 26.11.2024