Ўзбекистон | 11:53 / 07.10.2021
7193
2 дақиқада ўқилади

Ҳар бир номзоднинг ўз йўли бор – Шавкат Мирзиёев

Ҳар бир партиянинг, ҳар бир номзоднинг ўз йўли, ўз дастури бор. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Партиялар ўртасида рақобат кетяпти. Чунки бизда кўп партиялилик шаклланди. Ҳар бир партиянинг, ҳар бир номзоднинг ўз йўли, ўз дастури бор. Агар халқимизга манфаат келтирса, уларнинг режаларини ҳам ўрганишимиз керак. Чунки улар ҳам шу ватан тараққиёти учун ҳаракат қилишяпти, деб ўйлайман", – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Шунингдек, амалдаги президент Сирдарё вилояти тараққиёти борасида ҳам тўхталиб ўтди.

“Сирдарё деганда кўпчилигимизнинг кўз ўнгимизда чўл намоён бўлади. Энди Сирдарёнинг чўл эканлигини унутишимиз керак. Бу унумдор заминда ҳосилдорликни оширишимиз, ҳудудни амалда ҳақиқий гулистонга айлантиришимиз зарур. Мен қўшни Жиззахда ҳокимлик қилганимда ҳам, 14 йиллик бош вазирлигимда ҳам бу вилоятдаги ҳолатдан хабардор бўлганман. Яъни Сирдарёни менчалик биладиганлар кам. Энди сизлар билан вилоят тараққиёти учун нималар қилиш ҳақида очиқ гаплашиб олсак, йиғилишимизни шу руҳда ўтказсак жуда яхши бўларди. Ортиқча қарсакбозликка ҳожат йўқ, бу кечаги кун”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид