Йил бошидан бери 7 нафар ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланди
2021 йилнинг 9 ойи давомида 7 нафар ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланди. Уларнинг 3 нафари халқаро мусобақа иштирокчиси бўлган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов маълум қилди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича ўзбекистонлик спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинди ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, 3та халқаро мусобақаларда ҳам допинг-синамаларни олиш агентликка ишониб топширилди. Бунда 41 та спортчиларда текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида барча спортчилар қатори ўзбекистонлик спортчилардан ҳам допинг-синамалар олинди.
Ўзбекистонлик олимпиячилардан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига, яъни бевосита мусобақалар финалидан кейинга тўғри келди.
Паралимпия спортчиларимиздан эса жами 39 та допинг-синама олинди, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига, яъни мусобақалар финалидан кейинга тўғри келди. Мусобақадан олдин олинган тезкор допинг-синамаларнинг барчасида тақиқланган моддалар аниқланмаганлиги боис спортчилар баҳсларда иштирок этган.
Мусобақа совринли ўринларга сазовор бўлган жаҳон ҳамда олимпия ва паралимпия рекордларини ўрнатган спортчилар допинг текширувидан ўтган. Улар тезкор таҳлил қилинмаслиги боис натижалар белгиланган муддатларда эълон қилиниши айтилган.
Мавзуга оид
15:24 / 04.12.2024
Спорт одамлар умрини беш йилга узайтириши мумкин — тадқиқот
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
18:41 / 22.10.2024