Жамият | 17:34 / 22.10.2021
5291
1 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғонда 46 ёшли аёл Gentra уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманганнинг Тўрақўрғон туманида 46 ёшли аёл Gentra уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 13 октябрь куни соат 18:30 ларда Тўрақўрғон—Миришкор йўлининг 5 километрида, Тўрақўрғон тумани «Бекобод» МФЙ ҳудудида юз берган. 18 ёшли фуқаро ўзига бириктирилган Gentra’ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 13 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид