Фан-техника | 23:32 / 02.11.2021
24481
1 дақиқада ўқилади

Амстердамда дунёдаги илк бошқарувчисиз сув таксиси пайдо бўлди

Нидерландия пойтахти Амстердамдаги каналлар бўйлаб бошқарувчисиз сув таксиси Roboat III хизмати йўлга қўйилди. ZDNet нашрининг хабар беришича, бошқарувчисиз сузиш мосламаси 5 нафаргача йўловчини ёки 1500 кг юк таший олади. 

Фото: Reuters

Қайиқ-такси АҚШнинг Массачусетс технологик институти ва Амстердам илғор шаҳар ечимлари институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Қайиқнинг 2015 йилда яратилган ва синовдан ўтказилган модели такси сифатида тўлақонли хизмат кўрсатиши учун анча яхшиланган. Электр қайиқ тўлиқ қувватланганда 10 соат ишлайди. У соатига 12 км тезлик билан ҳаракатлана олади.

Roboat’нинг бошқарув тизими бошқарувчисиз автомобилларда қўлланувчи тизимга ўхшаш. Унга каналлар орқали ҳаракатланишда LIDAR сканери, объектлар ва тўсиқларни топишга, 360 даража бурчак остида кўришга имкон берувчи датчик ва камералар ёрдам беради.

 

Мавзуга оид