Фан-техника | 16:26 / 02.11.2021
21861
2 дақиқада ўқилади

Экспертлар 5G тармоғи сайёрамиз экологиясига қандай таъсир қилишини айтишди

Ҳозирги кунга келиб, жаҳон аҳолисининг 15 фоизигина 5G алоқа тармоғидан фойдаланмоқда. Экспертлар бу жараённи тезлаштиришни маслаҳат беришмоқда.

Фото: Pixabay

Ericsson компанияси 5G тармоғини жаҳон бўйлаб жорий этиш борасида тадқиқот ўтказиб, бешинчи авлод стандарти сайёрамиз экологиясига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган.

Ҳужжатда айтилишича, маълумотлар узатишнинг янада самарадор усули атмосферага карбонат ангидрит ажратишни камайишига хизмат қилади.

«5G тармоғининг энг «ифлос» соҳалар — электр энергетикаси, транспорт, ишлаб чиқариш ва қурилишда фаол жорий этилиши натижасида Европа минтақасида CO2 ажралиб чиқиши йилига 55–170 миллион тоннагача камаяди. Бу эса йўллардан 35 миллионта автомобилни олиб ташлаш билан тенг», — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, 5Gга ўтилиши шарофати билан 2030 йилга бориб, Европа иттифоқи давлатларида парник газларининг ажралиб чиқиши йилиги 550 миллион тоннагача камайиши ҳисобланган.

«Тармоғга тўғридан тўғри уланиш имконияти парник газларининг ажралиб чиқиш даражаси паст бўлган экологик тоза келажакни ваъда қилмоқда ва 2050 йилга бориб ундай газларнинг ажралиб чиқиш даражаси нолга тенг бўлади», — дейишмоқда экспертлар.

Ҳисоботда, шунингдек, бешинчи авлод стандартини жорий этиш ишлари тезлаштирилиши лозимлигига урғу берилган.

Мавзуга оид