Ўзбекистон | 19:50 / 29.11.2021
12084
1 дақиқада ўқилади

Эксперт 2-3 километр масофада бешта йўл белгиси нотўғри ўрнатилганини кўрсатиб берди

Сенат экспертлар кенгаши аъзоси Носиржон Зокиров Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Ботир Зокиров кўчасида ҳаракатни давом эттирди. У бир неча километрлик масофа ичида “Йўл ҳаракати қоидалари”га зид ўрнатилган 5та ҳолатни санади ва ўз эътирозларини билдириб ўтди.

Хусусан, экспертга кўра Бунёдкор шоҳкўчасидан Ислом Каримов кўчаси чорраҳасига 4.1.2 йўл белгиси нотўғри ўрнатилган. Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасида 4.1.1 йўл белгиси нотўғри ўрнатилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қаршисидаги 3.27 йўл белгилари кетма-кетлиги нотўғри.

Ислом Каримов кўчасидан Ботир Зокиров кўчасига бурилишда бўлаклар бўйича ҳаракатланиш белгиси етишмайди. Консерватория яқинида эса, 3.27 белгилари асоссиз равишда кўп.

Мавзуга оид