Фото: Британия шимолига кучли бўрон ёпирилди
Ўтган ҳафта охирида Британия шимолига ёпирилган “Арвен” бўрони камида 3 кишини ҳаётдан олиб кетди. Уларнинг 2 нафари автомобиль устига дарахт қулаши оқибатида вафот этди, яна бир кишининг устига дарахт қулаган.
Бирлашган Қироллик метеорология хизмати шанба куни мамлакатнинг айрим қисмларида бошланган кучли шамолнинг тезлиги 44 метр/секундга етиши ортидан хавфнинг энг юқори – қизил даражасини эълон қилди. Кучли шамол оқибатида мамлакат шимолида 100 мингдан ортиқ инсон бир неча кун давомида электр энергиясидан узилиб қолган.
Кейинчалик хавф даражаси сариққа туширилган бўлса-да, аҳолидан огоҳликни сақлаш ва заруратсиз кўчага чиқмаслик сўралмоқда.
Британия Энергия тармоқлари ассоциацияси бўрон оқибатида инфратузилмага етган зарарни 2005 йилдан кейинги даврдаги энг каттаси деб атади.
Дам олиш кунлари Бирмингем атрофи ва Шотландиянинг айрим шаҳарларида бошланган кучли қор бўронлари темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракатини чеклаб қўйди. Англия Премьер-лигаси доирасидаги бир нечта футбол ўйинлари қолдирилди.
ОАВда табиий офат манзаралари акс этган суратлар кенг тармоқда.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024