Жамият | 17:21 / 03.12.2021
2367
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Lacetti’да ёнғин юз берди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида юк машинаси билан тўқнашган Lacetti’да ёнғин юз берган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 3 декабрь куни соат 06:38 да Жиззах вилояти ФВБга 101 қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Айтилган жойга Ғаллаорол тумани ФВБ қутқарувчилар бўлинмаси соат 06:51 да етиб борган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 06:57 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti машинаси шу йўналишда ҳаракатланаётган HOWO юк машинаси билан тўқнашган. Сўнг, Lacetti машинасида ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид