Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 17 декабрь куни халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва айрим раҳбарларнинг президент амалга ошираётган ислоҳотларни тўғри тушуниб етмаётганини танқид остига олди.
«Энди қуруқ рақам учун эмас, албатта, натижа учун ишлайдиган давр келди», деди вилоят раҳбари.
Қувасой шаҳри улкан имкониятларга эга бўлса-да, кўплаб соҳаларда оқсоқлик кузатилаётгани, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари ижроси қониқарсиз эканлиги, саноат, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма мавжуд бўлса-да, шаҳарда ишсизлик муҳим муаммолардан бирига айлангани, кўп қаватли уйлар қурилиши, қишлоқ хўжалиги ўз ҳолига ташлаб қўйилгани таъкидланди.
Шунингдек, шаҳар сектор раҳбарлари ишлари ҳам назоратда экани, улар иш фаолиятини янада жонлантириши зарурлиги айтиб ўтилди.
Сессияда лавозимидан озод этилган Равшан Раҳимжонов ўрнига шаҳарнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
- Р.Раҳимжонов 2020 йил 4 апрелдан буён Қувасой шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Зафаржон Тўрақулов номзоди Қувасой шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Зафаржон Тўрақулов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Зафаржон Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. 1996 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
1996-1998 йиллар - Фарғона вилояти «Зафар» хусусий фирмаси раҳбари, 1998-2001 йилларда Фарғона вилояти «Шодлик» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият олиб борган. 2001-2002 йилларда «Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти Янгиқўрғон бўлими етакчи мутахассиси бўлган бўлса, 2002-2008 йилларда «Универсалбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкида турли лавозимларда ишлаган.
2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси бўлган. 2010 йилдан яна «Универсалбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкидаги фаолиятини давом эттириб, 2012 йилда «Универсалбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
17:54 / 17.12.2024
Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
11:00 / 10.12.2024
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси
20:18 / 30.11.2024