Ўзбекистон | 22:15 / 18.12.2021
6031
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумларга контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди  

2021/2022 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (шу куни ҳам) этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларга истисно тариқасида имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.

Аввалроқ ОТМларда контракт тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилганди.

Мавзуга оид