Сенатор Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосар бўлди
Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Жамшид Ходжаев Ёшлар агентлиги раҳбариятига ўтди.
Ҳукумат қарори билан Жамшид Бахтиёрович Ходжаев Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жамшид Ходжаев 1987 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган.
2008 йилда Навоий давлат педагогика институтини миллий истиқлол ғояси йўналишида тамомлаган.
2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси бўлган, 2020 йилдан Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
У 2015 ва 2020 йилларда Навоий вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган.
Бундан аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ўринбосари Фаррух Омонов Президент Администрацияси шуъба мудири этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024