Ўзбекистон | 09:09 / 25.12.2021
2527
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда мол ўғирлаб, уни сўйиб олиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

ФОТО: Мўйноқ тумани ИИБ

Мўйноқ туманида мол ўғирлаб, уни сўйиб олиб кетмоқчи бўлган хоразмлик фуқаролар қўлга олинган. Бу ҳақдатуман ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 декабрь куни соат 13:00лар чамасида Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙ турғуни Қ.А. туман ИИБга қўнғироқ қилиб, Таллық овулига яқин жойда нотаниш уч нафар фуқаро Н.С.нинг молини сўйиб, терисидан чиқариб олиб кетмоқчи бўлганини айтган. Нотаниш шахслар тумандаги Порлытаў овули тарафга қочгани қўшимча қилинган.

Фуқаро қўнғироғига асосан Мўйноқ тумани ИИБ тезкор қидирув ишларини олиб борган. Натижада ўзганинг молини ўғирлаб, талон-торож қилмоқчи бўлганлар қўлга олинган. Улар Хоразм вилояти Гурлан туманида истиқомат қилувчи С.М., А.З. ва Т.З. эканлиги маълум бўлган.

Уларга Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-бўлими “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Мўйноқ тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Одинроқ Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Улар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуён овлашган.

Мавзуга оид