Ўзбекистон | 07:21 / 27.12.2021
9575
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси вазифасидан озод этилди

Судялар олий кенгашининг йиғилишида 3 нафар номзод илк бор судялик лавозимига тайинланди, 2 нафар судя лавозимидан озод этилди.

Фото: Getty Images

Кенгаш матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 25 декабр куни қабул қилинган қарорга кўра:

  • Раҳимов Сойибжон Абдусамадович – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судяси лавозимига;
  • Дарвишалиев Ғайратали Уматалиевич – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судяси лавозимига;
  • Сейтназаров Адилбек Джолдасович – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судяси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Ибодуллаев Жасур Ибодуллаевич – ёзма аризасига биноан ҳамда судялик қасамёдини бузгани учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Бундан ташқари, Шарипов Жамол Ражабович – ёзма аризасига биноан Бухоро вилоят маъмурий судининг судяси лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, “Судлар тўғрисида”ги қонунга кўра, илк бор судялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:

“Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ноябр ойида ҳам қасамёдини бузган 2 нафар судя лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид