Пиёда юрган ўзбекистонликларга бир йилда қарийб 4 млн доллар тўлангани маълум қилинди
Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фойдаланувчилари сони ва уларга шу кунгача қанча маблағ тўлангани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган ва 18 ёшдан катта бўлган ўзбекистонликлар сони 1 миллион 200 мингдан ошган. Платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари эса аёллардир.
Вазирликка кўра, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм (тахминан 4 миллион доллар) миқдорида маблағлар тўлаб берилган.
Аввалроқ, Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхталганини маълум қилган, бироқ кўп ўтмай ўз расмий ахборотига ўзи раддия берганди. 2021 йил давомида платформа фаолиятида кўплаб муаммолар кузатилгани аҳоли эътирозларига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
15:24 / 04.12.2024
Спорт одамлар умрини беш йилга узайтириши мумкин — тадқиқот
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024