Жамият | 17:30 / 05.01.2022
11563
2 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг: Мактаб яқинидаги «метан заправка» қурилиши тўхтатилди

Қурилиш ўзбошимчалик билан, қонунларга зид тарзда бошлангани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz

Kun.uz сайтида Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Чек шура маҳалласи ҳудудидаги 26-мактаб ёнида, аҳоли яшаш пунктига яқин жойда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси — «метан заправка» қурилаётгани, уни қураётган тадбиркор аҳоли эътирозини инобатга олмаётгани ҳақида танқидий  мақола эълон қилинган эди.

Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.  Суриштирув натижасида «Метан омад савдо» МЧЖ томонидан қурилишга рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмагани, «Чек шўра» маҳалла фуқаролар йиғини, Чек шўра кўчаси, 103А ва 104А-уйни ҳамда Фарғона кўчаси, 165-уйда жойлашган ҳовли жойлар сотиб олиниб, ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини бошлаб юборганлиги аниқланган.

Тегишли ташкилотларнинг мазкур ҳудудда АГТКС қурилиши учун рад хулосалари берганлигини инобатга олиб, "Метан Омад Сервис" МЧЖ раҳбари Д. Каримов 15 кун муддат ичида автомобилларга газ қуйиш шохобчасини бузиб, ер майдонини аввалги ҳолатига келтириб қўйиш ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид