КХШТ кучлари олиб чиқилиши 13 январ куни бошланади — Тўқаев
Маълумотларга кўра, Қозоғистонга 2030 нафар ҳарбий ва 250 дона техника киритилган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кучлари 13 январ куни мамлакатдан чиқиб кета бошлашини маълум қилди.
"Эртага КХШТ тинчликпарвар контингентининг ташкиллаштирилган тарзда чиқиб кетиши бошланади", - деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, у бу борада КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан мулоқот қилган.
"Имкониятдан фойдаланиб, бир неча кун давомида амалга оширилган ишлар учун контингент қўмондонлигига миннатдорлик билдираман. КХШТ миссияси муваффақиятли деб баҳоланмоқда. Ҳамкасбларим – давлат раҳбарларига яна бир бор миннатдорлик билдираман", - деди у.
Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг Тўқаев КХШТга тинчликпарвар кучлар киритилишини сўраб мурожаат қилганди. Маълумотларга кўра, Қозоғистонга 2030 нафар тинчликпарвар кучлари хизматчилари ва 250 дона техника киритилган.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024