Ўзбекистон | 19:14 / 04.02.2022
13356
1 дақиқада ўқилади

Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқон Сибир тоғ эчкиси ва какликларни тасвирга олди

Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон Сибир тоғ эчкилари ва какликларни тасвирга олган. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сибир тоғ эчкиси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, у асосан чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди. Улар ўртача 15-17 йил яшайди. Йилда 1-2 марта болалайди. Вазни 35 дан 150 килограммгача етади.

«Ҳисор давлат қўриқхонасининг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси Бердалиев Жамшид томонидан қўйилган фотоқопқон камера объектига Сибир тоғ эчкиси (кийик) ва каклик муҳрланди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ҳисор давлат қўриқхонасида фотоқопқон икки бош қор қоплонини ҳам тасвирга туширганди.

Мавзуга оид