Намангандаги ЙТҲда 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
Тегишли ҳужжатларсиз Lacetti рулига ўтирган вояга етмаган шахс ўз ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 6 февраль куни соат 12:30ларда, Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Атлас” МЧЖ биноси олдида, 2005 йилда туғилган, вояга етмаган шахс тегишли ҳужжатларсиз Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон столбага урилган.
Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024