Чиноз тумани ҳокими биринчи ўринбосари 40 000 доллар билан ушланди
Чиноз тумани ҳокими биринчи ўринбосари 40 000 доллар билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Kun.uz сўровига жавобида маълумот берди.
Kun.uz’нинг бир неча маротаба йўлланган сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддиновнинг маълум қилишича, Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари қўлга олинди.
Сўровга жавобан айтилишича, у Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 000 АҚШ долларидан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда ер олди-сотдиси билан шуғулланувчи “маклер” ҳам қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушлангани айтилади.
Аввалроқ, Kun.uz Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари 50 минг доллар олаётганда ушлангани ҳақида хабар берганди.
Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Я. ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлса-да, фуқаронинг ишончига кириб, 80 000 АҚШ доллари сўраб, ундан 50 000 долларни олаётганда қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:34 / 23.12.2024
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024