Ўзбекистон | 08:02 / 11.02.2022
4311
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракатланиш бир ойга қисман чекланди

Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракат қисман чекланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 февралидан бир ой давомида Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилади.

Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчилар қолган 2 та йўналишда ҳаракатланиши мумкин.

Аввалроқ, Тошкентдаги Ўш кўчасининг бир қисми 11 февралдан апрелгача ёпилиши хабар берилганди. 

Маълум қилинишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. 

Мавзуга оид