Ўзбекистон | 08:40 / 16.02.2022
9148
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги ҳузурида янги назорат инспекцияси ташкил этилди

Молия вазирлиги ҳузурида янги инспекция ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

“Ўзбекистон давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди. 2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.

Инспекцияда бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилади.

2022 йил 1 ноябргача инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.

1 ноябрдан инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.

Мавзуга оид