Жаҳон | 14:25 / 26.02.2022
15901
1 дақиқада ўқилади

Киев метроси тўлиқ бомбапанага айлантирилиб, йўловчи ташиш тўхтатилди

Фото: twitter

Украина пойтахти Киевда метро йўловчи ташишни тўхтатди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Метро тўлиқ бомбапана режимига ўтди, йўловчи ташиш фаолияти тўхтатилди», деб ёзди Кличко каналида.

Киев аҳолиси уч кундан буён ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар чалингач, бомбапаналарга кириб кетмоқда. Пойтахт метросида минглаб одамлар тунаб қолиб, жон сақлаяпти. Ҳатто метрода жон сақлаётган аёлнинг кўзи ёриди. Харковда ҳам одамлар метро ва ерости ўтиш йўлларидан бомбапана сифатида фойдаланишмоқда.

Мавзуга оид