Ўзбекистон | 17:07 / 02.03.2022
7302
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийси бўйлаб ҳаракатланувчи электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

Фото: Андижон вилояти транспорт бошқармаси

Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб ҳаракат қилувчи Андижон – Қўқон шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, электропоездлар 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб ҳаракатлана бошлади.

Поездлар ҳафтанинг сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари Қўқон – Андижон-1 – Қўқон шаҳарлараро йўналишида фуқароларга хизмат қилади.

Тонгги 5:00 да Қўқондан ҳаракатланишни бошлаган электропоездлар 16 та станцияда тўхтаб, Андижонга кириб келади. 

Мавзуга оид