Ўзбекистон | 18:39 / 14.03.2022
5008
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди

Кучли ёмғир туфайли йўлнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида довон вақтинча ёпилганди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2022 йил 13 март куни Тахтақорача довонида кучли ёмғир туфайли М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг мазкур довондан ўтган 1138-1141-километрида қисман ўпирилиш юзага келган, оқибатда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланганди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, довон йўлида юзага келган носозликлар бартараф этилиб, ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилган. Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилган.

«Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 12 март куни кучли ёмғир ёғиши натижасида Қамчиқ довонидан ўтган автомобил йўли кўчки хавфи туфайли ёпилиб, ўша куни қайта очилганди.

Мавзуга оид