Спорт | 20:54 / 21.03.2022
27060
2 дақиқада ўқилади

Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

МОҚ матбуот хизмати хабар беришича, мусобақанинг сўнгги кунги дастурида оғир вазнли спортчилар ўзаро баҳс олиб борди. Акбар Жўраев энг оғир вазн тоифасида (+109 кг) иштирок этди. Токио—2020 чемпиони ва рекордчиси даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 232 кг тошни ўзига бўйсундириб, икки кураш бўйича 417 кг натижа кўрсатди.

Шунингдек, Рио—2016 ғолиби Руслан Нуриддинов -109 кг вазнда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. У умумий ҳисобда 415 кг (185+230) оғирликдаги тошни кўтаришга муваффақ бўлди.

Оғир вазн тоифаларида чемпионлар қайд этган натижалар:

  • -96 кг: Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд вилояти) – 328 (150+178) кг;
  • -102 кг: Суннат Ўсаров (Тошкент вилояти) – 371 (170+201) кг;
  • -109 кг: Руслан Нуриддинов (Андижон вилояти) – 415 (185+230) кг;
  • +109 кг: Акбар Жўраев (Тошкент вилояти) – 417 (185+232) кг.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Акбар Жўраев олтин, Руслан Нуриддинов эса кумуш медални қўлга киритганди.

Мавзуга оид