Россияликлар февралда 1,2 триллион рубль омонатларини банклардан қайтиб олган
2022 йилнинг феврал ойида россияликларнинг банкдаги пуллари 1,2 триллион рублга (3,5 фоизга) камайди. Россия аҳолиси ўтган ой давомида шунча миқдордаги омонат жамғармаларини банкдан олган.
Март ойида омонатлар фоизи кескин ошгани сабаб вазият стабиллашган. Бу ҳақда Россия Марказий банки ҳисоботига таяниб, РБК ҳабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 2008 йилдан буён россияликлар бир ойда банкдан бу қадар кўп пул ечиб олмаган. 14 йил аввал содир бўлган бутунжаҳон иқтисодий инқирози чўққига чиққан вақтда россияликларнинг жамғармалардаги пуллари бир ойда 6 фоизга камайган. Ўша вақтда бу 354 миллиард рублни ташкил этган.
Россия марказий банки ҳисоботида айтилишича, энг кўп омонатларни қайтиб олиш феврал ойининг охирги ҳафтасига тўғри келган.
«Россиядаги йирик банкларга нисбатан қўлланган санкциялар сабаб юзага келган салбий ахборот макони одамлар орасида пулларни нақд кўринишда сақлаш истагини оширган», дейилган Россия Марказий банки ҳисоботида.
21 феврал куни Россия Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олганини эълон қилди. Бунинг ортидан АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар қўллай бошлади. 24 феврал куни Россия Украинага киргач, санкциялар кенг қамровли кўриниш олди.
Биринчилардан бўлиб Россиянинг йирик банклари санкцияга учради. Ҳатто Россия Марказий банки валюта резервлари, Россия давлат қарзига нисбатан санкциялар қўлланди. Оқибатда одамлар пулларини омонат кассаларида эмас, нақд кўринишда ёнларида сақлашни афзал била бошлаган.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34
Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024