Жамият | 22:06 / 23.03.2022
2809
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳри ва Избоскан туманининг катта қисми электр энергиясиз қолди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги электр тармоқларидан бирида юз берган чақнаш тасвирлари тарқалмоқда. Чақнаш натижасида шаҳарнинг катта қисми электр энергиясиз қолган.

Фото: Fotolia

Kun.uz мухбири ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида "Андижон ҲЕТК" АЖ ахборот хизмати билан боғланди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВли л – Яйилма-2 ҳаво тармоғига кучли ёғингарчилик ҳамда яшин тушиши натижасида фавқулотда носозликдан юз берган.

Ҳозирда тезкор чиқиш гуруҳи томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда kun.uz‘га Андижоннинг кўплаб жойларидан электр энергиясида узилишлар бўлганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрининг «Тахтакўприк»,  «Гулистон», «Бобосадин», «Бирлашган» МФЙлари ҳамда Қўшариқ даҳасидан электр узилиши бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, Избоскан туманининг катта қисмида ҳам электр таъминотида узилишлар бўлаётгани ҳақида туман ҳокимлиги хабар берган.

Мавзуга оид