Ўзбекистон | 18:33 / 05.04.2022
6952
2 дақиқада ўқилади

Диний соҳа вакиллари ва расмийлар «Бағрикенглик боғи»да кўчат ўтқазишди (фото)

Бугун, 5 апрель куни «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил қилинган «Бағрикенглик боғи»да диний соҳа пешволари ва расмийлар кўчат ўтқазишди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган суратларда маросимда президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Термизий ва бошқа диний конфессия етакчилари иштирок этгани акс этган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Маълум қилинишича, ушбу ишлар президент ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг баёноти ҳам қабул қилинган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

«Баёнотда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритилиб, динимиз таълимоти асосида барчани ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чақириш баробарида, қишлоқ-овуллармиз, маҳалла-кўйларимизни обод қилиш орқали юртимизни боғ-у бўстонга айлантириш назарда тутилган. Ушбу савобли лойиҳада юртимиздаги барча масжид-у маҳаллалар уюшқоқлик билан иштирок этиб, масжидлар ҳудудида яшил маконлар ташкил этиш ва кўчат экиш ишлари фаол давом эттирилмоқда — дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мавзуга оид