Ўзбекистон | 07:16 / 07.04.2022
12505
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди

Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартириш киритилди.

Фото: Нигоҳ

Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар берди.

Бош вазир маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.

Унинг ўрнига бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Бобир Исломов тасдиқланди ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид