Спорт | 22:46 / 10.04.2022
23869
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. Грандлар тўқнашувида яна жанговар дуранг қайд этилди

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳсда пешқадам «Манчестер Сити» ўз майдонида 2-ўриндаги «Ливерпуль»ни қабул қилди. 

Фото: Getty Images

Беллашувда худди биринчи даврадаги каби (2:2) жанговар дуранг қайд этилди. Де Брюйне ва Жезуснинг голларига Жота ҳамда Мане жавоб беришди. 

Натижада жамоалар ўртасидаги минимал фарқ сақланиб қолди. Гвардиола жамоасида 74, Клопп шогирдларида 73 очко мавжуд.

АПЛ. 32-тур
Манчестер Сити — Ливерпуль 2:2

10 апрель, «Этиҳад»
Голлар: де Брюйне (5), Жезус (36) — Жота (13), Мане (46).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Канселу, де Брюйне, Силва, Родри, Фоден, Стерлинг (Маҳрез, 75), Жезус (Грилиш, 83).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Кейта, 78), Тиаго Алькантара, Фабиньо, Салоҳ, Мане (Фирмино, 85), Жота (Диас, 70).
Огоҳлантиришлар: Робертсон (28), Бернарду Силва (40), Алькантара (61), Фабиньо (83), ван Дейк (89).

Мавзуга оид