Жамият | 08:45 / 19.04.2022
5285
1 дақиқада ўқилади

Бухоролик отахонлар Тошкентга пиёда боришди

Улар 600 километр йўлни 18 кунда босиб ўтишган.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Спортни ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, Вобкент туманида яшови Аҳмад ва Ғулом Ҳожиевлар 600 километр масофани пиёда босиб ўтишни режа қилишган. Улар 2022 йил 1 апрел куни Вобкент тумани марказида жойлашган минор олдидан йўлга чиқишган.

Отахонлар 18 апрел куни белгиланган масофани ортда қолдирган ҳолда Тошкент шаҳрига етиб боришган.

Аҳмад ва Ғулом Ҳожиевлар пойтахтдаги “Ҳумо арена” мажмуасида Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари томонидан тантанали кутиб олинган. 

Мавзуга оид