Ўзбекистон | 14:25 / 20.04.2022
14269
2 дақиқада ўқилади

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Ҳокимлик мансабдорларига Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Жиззах вилояти прокуратураси

Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят прокуратураси томонидан Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сонли Қарори ижроси ўрганилган.

Ўрганиш давомида Шароф Рашидов туманидаги “О.Ч.” фермер хўжалиги томонидан туман ҳокимлиги захирасидаги унумдорлик даражаси 52,6 балл бонитетли суғориладиган 5,44 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, балиқчилик ҳовузи барпо этгани ва давлат манфаатларига 2 миллиард 974 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги масъуллари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмагани туфайли 5,44 гектар унумдор суғориладиган ер қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун мўлжалланган ер тоифасидан чиқиб кетишига ва қишлоқ хўжалиги манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлишган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Шароф Рашидов туман ҳокимлиги масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси, “О.Ч.” фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан 192-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Зарбдор тумани ҳокимлиги мансабдорларига Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Мавзуга оид