Жаҳон | 20:47 / 22.04.2022
15039
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди – ОАВ 

Руслан Казакбаевнинг истеъфо бериши сабаби маълум қилинмаган. 

Фото: Евгений Биятов

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев истеъфога чиқди. Бу ҳақда "Интерфакс" Қирғизистон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар берди. 

"Бугун Казакбаев ташқи ишлар вазири лавозимидан истеъфога чиқди", - деган у.

Казакбаевнинг истеъфо бериши сабаби маълум қилинмаган. 

Қирғизистон президенти матбуот хизмати ҳозирча бу хабар бўйича изоҳ бермади. 

Казакбаев 2010-2012 йилларда ҳамда 2014 йил октябрдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатаётганди.  

Мавзуга оид