Ўзбекистон | 21:24 / 28.04.2022
11659
2 дақиқада ўқилади

Ҳоким ёрдамчилари учун малака ошириш семинари бошланди 

Семинар якуни бўйича тингловчилар тест топшириб, Олий мактаб сертификатини олишади. 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари учун 3 кунлик малака ошириш семинари бошланди. 

Семинарнинг асосий мақсади туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилишини такомиллаштириш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича методик билимларга эга бўлишини таъминлаш, маҳалла ҳудудида инфратузилма яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан ҳамда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечимини топиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Олий мактаб ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, республикадаги барча (10 минг 340 нафардан ортиқ) ҳоким ёрдамчилари учун мўлжалланган 27 соатлик малака ошириш семинарининг ўқув дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 

Семинарга Олий мактабнинг 10дан ортиқ тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб қилинган. 

Семинар якуни бўйича тингловчилар тест топшириб, Олий мактаб сертификатини олишади.

 

Мавзуга оид