Ўзбекистон | 11:26 / 10.05.2022
27925
1 дақиқада ўқилади

Навоийда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши шифохонага жойлаштирилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида автобус ағдарилиб кетгани бўйича маълумот тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.

Фото: ЙҲХХ

2022 йил 3 май куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 23-24-километрлари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. "Yutong" русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид